5 ( 3 ta baho ) 0 ta buyurtma

Parrandachilik


Miqdori

Sotuvda 10000 dona bor

Narxi

100 000 so'm

Mahsulot haqida qisqacha:

Парранда , 100 кунда 3 кггача гўшт қилади.

Бугунги кунда дунё аҳолисини прогресс асосда ўсиши уларни озиқовқатга бўлган талабини қондриш дунё бўйича глобал муаммоларни кўндаланг қилиб қўймоқда. Бу глобал муаммоларни ечими учун бутун бир комплекс омилларга демографик, экологик, иқтисодий, технологик, социалсиёсий характерга эга бўлиб, бир-бири билан ўзаро узвий боғлиқ бўлган масалаларни ечимини топишни кўндаланг қилиб қўяди. Ўзбекистон Республикасида кундан-кунга жадал суратлар билан ўсиб келаётган аҳолини озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини турмуш даражасини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва хўжалик юритишни янада яхшилашда парранда махсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва паррандачиликни республикамизда ривожлантириш долзарб муаммо бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги кунда паррандачилик соҳаси республикамиз бўйлаб минглаб инсонларни иш билан таъминлаб, жамиятнинг иқтисодий ривожланишига муҳим манбалардан бирига айланган. Озиқ-овқат хавфсизлигини барқарор таъминлашда паррандачиликни ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга. Паррандачилик чорвачиликнинг тез етилувчан соҳаларидан бири бўлиб, аҳолини парҳез гўшти ва тухум маҳсулотлари билан таъминлаш имконини беради. Бинобарин, маслаҳатимиз уй шароитида, ёки кенг миқёсда қандай қилиб паррандаларни парваришлаш, кўпайтириш ва улардан самарали ҳамда фойдали озиқ-овқат махсулотлари олиш тўғрисидадир. Паррандаларнинг хозирги кунда аҳоли хонадонларида тухум йўналишидаги замонавий юқори маҳсулдор кроссларидан Ломанн (Германия), Хайсекс, Бованс, Декалб (Голландия), Хайлайн (АҚШ) ва Родонит-3 зотларини боқиш мумкин. 1-расм. Паррандаларни ота-оналик галаси Парваришлаш-ахоли хонадонларида паррандалар катакларда ёки ерда боқилади. Улар, асосан, қуруқ аралашма емлар билан озиқлантирилади.

Stir: 309 095 650

MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB

XR: 2020 8000 9054 6738 5002

To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish

Tizimda muammo bormi?

To'lov usullari

Ilovani yuklab olish

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

© 2021-2025 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.