1 650 000 so'm
Miqdori
Sotuvda 200 dona bor
Ўзбекистон иссиқ иқлим шароити қулай бўлганлиги сабабли 7–9 ойда она асалари етиштириш имконияти мавжуд. Республикамизда 150 мингта асалари оиласи борлигини ҳисобга олсак, она асалари етиштириш ниҳоятда долзарб бўлиб ҳисобланади. Ҳар йили эрта баҳорда 30–40 мингта она асалари зарур бўлади. Лойиҳа асаларичиликда маҳаллий ноёб асалари популация генофондини соф ҳолда сақлаб қолиш, кўпайтириш, танлаш ва селекция ишларини йўлга қўйиш, четдан келтирилган она арилардан самарали фойдаланиш мақсадида асаларичилик билан шуғулланаётган фермер хўжаликларида олиб борилади.
Қутидаги ари оиласи керакли жойларга асал тўплаш учун май ойининг 10–12- кунлари келтирилсагина, қутили асаларичилик юқори даромад бериши мумкин. Бунинг учун қутидаги ари оилалари апрель ойининг учинчи ўн кунлигида ёки май ойининг бошларида жўнатилиши керак. Баҳор эрта келиши, кузнинг узоқ чўзилиши ҳамда қишнинг юмшоқ келган даврларда арилар қишлаш вақтида кўп учиб ҳаракат қилиши ва безовталаниши оқибатида қишдан кучсизланиб чиқади. Шунинг учун ҳам ари оилаларини эрта кучайтиришнинг иложи бўлмаслигини ҳисобга олиб, қиш фасли келмасидан олдин кўп сонли ёш арилар билан кучли ари оиласини қишлашга кетказиш зарур бўлади
Ёз мавсумининг иккинчи ярмида ҳар қайси асосий оиладан 3 та мумкатак ромли урчиган она ариси мавжуд ёш кичик оила ташкил қилинади. Ётоқ уяларнинг орқа тарафидан тешикча очилади, фанер тўсиқ ёрдамида 4–5 та мумкатак ромга мўлжалланган чўнтак ҳосил қилинади ва шу ерда кичик ёш оила ташкил этилади. Бундай ётоқ уяда асосий оила ва кичик ёш оиланинг ривожланишига шароит етарли бўлади ҳамда 4–5 та мумкатак ромдаги арилар етарли озиғи билан қишлашга кетади. Келгуси йили баҳорда асосий оиладан 2 та усти беркитилган личинкали ромлар ариси билан олиниб, кичик ёш оилага қўшилса, ёш оила тез кучаяди (кичик ёш оиланинг она ариси вақтинча, арилар ўлдириб қўймаслиги учун, думалоқ симли қафас тўр остига беркитиб қўйилади). Шундай қилиб, баҳорда ётоқ уяда бир вақтнинг ўзида иккита оила, яъни асосий оила ва кичик ёш оила ривожланиб, орадан 4–5 ҳафта ўтгач кичик оиланинг кучи етти-саккиз ромни тўлдиради.
Stir: 309 095 650
MFO: 01095, ALLIANCE BANK ATB
XR: 2020 8000 9054 6738 5002
To‘lov maqsadi: Ommaviy ofertaga asosan garov pul o'tkazish
Tizimda muammo bormi?
© 2021-2025 — «Smart Marketplace» AJ. Barcha huquqlar himoyalangan.